Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ» 
– „Албатта, садақалар фақат муҳтож ва мискинларга...“. [9:60]
Байтулмолнинг закот қисми камбағалу мискинларнинг эҳтиёжларини қондиришга кифоя қилмаса, бошқа қисмларидан ҳам олиш вожиб бўлади. Агар байтулмолда фақиру мискинларга бериладиган мол бўлмаса, давлатнинг бойларга солиқ солиши лозимдир. Чунки нафақа, аввало, қариндошларга, улар бўлмаса, закот молларига, улар ҳам топилмаса, байтулмолга, унда ҳам топилмаса, барча мусулмонларга фарздир. Аҳмад ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 

«أَيُّمَا أَهْلُ عُرْصَةٍ, أَصْبَحَ فِيهِمْ أُمْرُؤٌ جَائِعٌ، فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى» 
«қайси бир маҳаллада қорни оч одам тонг орттирса, Оллоҳ Таборака ва Таолонинг ҳимояси улардан кўтарилади». Пайғамбар с.а.в. Парвардигоридан ривоят қилади:

 

«مَا آمَنَ مَنْ بَاتَ شَبْعَانَ، وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ وُهُوَ يَعْلَمُ بِهِ» 
«қўшнисининг очлигини била туриб, тўқ ҳолида тонг оттирган одам Менга иймон келтирмабди». Бу ҳадисни Баззор Анасдан ривоят қилган. Оллоҳ Таоло айтади:

 

«وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ» 
– „Уларнингмол-мулкларидасўрагувчива (мол-давлатдан) маҳрум-муҳтожкишиларучунҳақ-улушбўларэди“, [51:19]
Пайғамбар с.а.в.нинг ансорларга камбағал муҳожирларни боқишни буюришлари ҳам бу ишнинг ҳамма мусулмонларга фарзлигини кўрсатади. Ҳамма мусулмонларга - фарз, дегани, халифаниннг гарданидаги фарз, деганидир, чунки умматни у бошқаради. Бу фарзни адо этиш учун мусулмонлардан мол йиғиш лозим. Ана шунда у мусулмонларнинг гарданидан байтулмолнинг гарданига ўтади-да, фақиру мискинларга таом бериш билан байтулмол уни адо этади.

 

Хуллас, қайси бир мискин ва фақир нафақасини ўзи топишига мажбур қилинганидан кейин, топа олса, топа олди. Топа олмаса, бу ишга меросхўр қариндошлари мажбур қилинади. Қариндошлари ҳам топа олмаса ёки улар мавжуд бўлмасалар, бу вазифа байтулмолнинг закот қисмига, у ҳам топа олмаса, байтулмолнинг ўзига юклатилади, унда ҳам топилмаса, ҳамма мусулмонларнинг гарданидаги фарзга айланади.

 

63-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143